ШАХРИМИЗ МАҲАЛЛАЛАРИ.

июл 26, 2016   - 0 +
Эски тузум даврида деярли унутилаёзган ушбу миллий қадриятимиз мустақиллик йилларида қайтадан жонланди, фаолияти янада ривожланиб, замонавийлик касб этди. Бунга Навоий шаҳар маҳаллалари фаолияти мисолида ҳам яққол ишонч ҳосил қилиш мумкин.
– Шаҳримиз маҳаллаларини том маънода мустақиллик маҳаллалари дейиш мумкин, – дейди "Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Навоий шаҳар бўлинмаси раиси Аҳрор Пирназаров. – Чунки, мавжуд 30 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг 24 таси мамлакатимиз мустақиллиги даврида, яъни 1994 йилда ташкил этилди. Уларнинг фаолият уфқлари йилдан-йилга кенгайиб, моддий-техника базаси тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Жумладан, барча ўзини ўзи бошқарув органларимиз бинолар билан таъминланган. Кейинги йилларда "Меъмор”, "Лочин”, "Истиқлол”, "Янгиариқ” сингари ўз хизмат биноларига эга бўлмаган бешта маҳалла фуқаролар йиғинлари учун янги замонавий бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Саккизта маҳалланинг хизмат бинолари жорий таъмирдан чиқарилди. Барча маҳаллаларимиз идоралари компьютер жамланмалари ва мебеллар билан таъминланганлиги уларнинг ўз фаолиятини тезкор ва сифатли амалга оширишларида қўл келаяпти.
Айни пайтда маҳалла фу­қа­ролар йиғинларимиз ўз ҳудуд­ларида аҳоли ўртасида ижтимоий-маънавий муҳит бар­қарор­лигини таъминлаш, фуқаро­лар­нинг муаммоларини ҳал эти­лишида кўмаклашиш борасида ижобий натижаларга 
эри­шаяпти, дейиш мумкин. Бу борада маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузурида фаолият юритаётган яраштириш, маърифат ва маънавий масалалар, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар билан ишлаш, вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари, тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари, экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиялар муҳим аҳамият касб этмоқда.
Биз шаҳардаги қатор ма­ҳал­лалар, жумладан, "Янгиариқ” маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти билан яқиндан танишар эканмиз, раиснинг сўзларига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик.
– Ҳудудимизда қарийб тўрт минг нафар аҳоли истиқомат қи­лади, – дейди мазкур маҳал­ла фуқаролар йиғини раиси Соҳибжон Худоёров. – Ўт­ган йили шаҳар ва вилоят ҳо­кимликлари ёрдамида ма­ҳал­­ламиз бошқаруви учун лойи­ҳа-смета қиймати 302 миллион сўмга тенг бўлган янги замонавий бинонинг қурилиб, фойдаланишга топширилганлиги фаолиятимизни янада яхшилашда қўл келаяпти, – десам муболаға эмас. – Янги бинода фаолиятимиз самарадорлигини ошириш учун зарур бўлган барча шарт-шароит ва қулайликлар мавжуд. Ундан хизмат хоналаридан ташқари, мажлислар зали, депутат қабулхонаси ҳамда шаҳар газ таъминоти идораси вакили учун алоҳида хона ажратилганлиги ҳам маҳаллада аҳоли билан ишлашда қўшимча қулайликлар яратмоқда. Йиғи­нимиз қошидаги жамоатчи­лик асосидаги комиссиялар фаолияти намунали йўлга қўйил­моқда. Маҳаллада аҳоли маънавиятини юксалтириш, тад­биркорликни ривожлантириш, ёш авлодни баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларни ёт ғоялардан ҳимоя қилишга йўнал­тирилган тадбирларга эътибор кучайтирилмоқда.
Маҳаллада "Соғлом она ва бола йили” дастурининг ижросига жиддий эътибор қара­ти­лаётганлиги таҳсинга сазовордир. Бу ерда аҳоли тиббий маданиятини ошириш мақ­садида ҳар бир кўчага тиббий ҳамширалар бириктирилиб қўйилганлигининг гувоҳи бўл­дик. Улар томонидан оналар ва болаларнинг белгиланган муддатларда тиббий кў­риклардан ўтиши назорат қи­ли­наётганлиги, кексалар ҳолидан хабар олинаётганлиги ижобий натижа бермоқда.
Маҳалла аҳли мустақил­лик­нинг 25 йиллигига 25 та намунали кўча ташаббусида фаол иштирок этаяпти. Шу мақсадда "Ипак йўли” ҳамда "Талабалар” кўчаларида аҳоли томонидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бажарилди.
Хулоса қилиб айтганда, шаҳримиз маҳаллалари мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигини барча йўналишларда ижобий натижаларни қўлга киритган ҳолда кутиб олишаяпти.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера