Мактаб ярмаркаларига 37,3 миллион дона дафтар етказилиши белгиланган

август 05, 2016   - 0 +

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан мамлакатимиз истеъмол бозорини мактаб анжомлари билан тўлдириш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 10 августидан 10 сентябригача мамлакатимизнинг барча ҳудудларида мактаб ярмаркаларини ташкил этиш ишлари тегишли вазирлик ва идоралар томонидан олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ҳудудлар бўйича дафтар маҳсулотларига бўлган эҳтиёж ўрганилиб, мактаб ярмаркалари учун 37,3 миллион дона ёзув дафтари етказиб берилиши белгиланган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида Матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги корхоналар ҳамда хусусий ишлаб чиқарувчилар томонидан  44,4 миллион дона ёзув дафтари ишлаб чиқарилган. Бундан ташқари, тизимдаги корхоналар томонидан 10 августга қадар 15,5 миллион дона, "Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси томонидан 3 миллион донадан зиёд дафтар маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, мамлакатимизнинг турли ҳудудларига етказиб берилиши мўлжалланмоқда.

Анжуманда оммавий ахборот воситалари ходимларининг саволларига жавоб қайтарилди.

 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера