16 августдан Иссиқкўлга поездлар қатнови йўлга қўйилади

август 06, 2016   - 0 +


Ёзги мавсумда йўловчиларни ташиш учун Тошкентдан Иссиқкўл бўйидаги Балиқчи шаҳрига (Қирғизистон) янги туристик поезд қатнови йўлга қўйилади. Илк қатнов 16 август куни амалга оширилади. «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти маълум қилган.

Поезд Тошкентдан 16, 23 ва 30 август, якшанба кунлари соат 13:27 да чиқиб Балиқчига 17, 24 ва 31 август, душанба кунлари соат 12:44 да етиб боради.

Балиқчидан 18, 25 август ва 1 сентябрь, сешанба кунлари соат 02:55 да чиқиб, Тошкентга 19, 26 август ва 2 сентябрь, чоршанба кунлари соат 07:43 да етиб келади.

Поезд таркиби купе, плацкарт ва ресторан вагонларидан иборат.

Маълумот учун, Қирғизистон ҳудудида жойлашган Иссиқкўл МДҲдаги энг оммабоп дам олиш масканларидан бири бўлиб, Балиқчи шаҳри кўлнинг ғарбий соҳилида жойлашган.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера