Тест натижаларини Click тизими орқали билиб олинг

август 18, 2016   - 0 +
Click компанияси Давлат тест маркази (ДТМ) билан ҳамкорликда Ўзбекистон олий ўқув юртларига топширилган имтиҳонларнинг натижаларини ўз мобил телефонлари орқали билиб олиш имконини берувчи хизматларни ишга туширгани ҳақида мамнуният билан хабар қилади.Жорий йилнинг 1 август куни мамлакатнинг деярли барча олий ўқув юртларида бўлиб ўтган кириш имтиҳонларининг натижаларини ҳозирги кунда 660 мигдан кўпроқ ёшлар интизорлик билан кутмоқда. Click тизимида ДТМ билан ҳамкорликда яратилган хизмат қайта ишга туширилди. Ушбу хизмат ёрдамида имтиҳонларнинг натижаларини USSD-сўровлар ёки оммабоп Telegram мессенжери орқали билиб олиш мумкин.
Бир сўровнинг қиймати, ўтган йилдагидек, 1500 сўмни ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жорий курси бўйича ушбу қиймат тахминан 0,50 АҚШ долларига тенг бўлмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, сўров қиймати Click тизимига уланган пластик карта ҳисобидан ечилади.
Натижаларни USSD-сўровлар орқали олиш учун мобил телефонда *880# териш ва пайдо бўлган менюда «ДТМ-2016» бандини танлаш, сўнгра тизим йўриқларини бажариш лозим.
Натижаларни Telegram мобил дастури орқали олиш учун контактлар рўйхатига ДТМ ботини (@DTMbot ёки @DTMrobot) қўшиш ва унга /start буйруғини жўнатиш керак. Шундан сўнг бот тил танлашингизни ва бошқа керак бўлган маълумотни сўрайди (батафсил маълумот йўриқномада).
«Ўтган йилдагидек биз барча абитуриентларга ушбу маълумотни олишда максимал қулай шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилдик. Сўровларни ҳозирнинг ўзида қолдириш мумкин, ва натижалар эълон қилинган заҳоти, улар сўровлар бўйича SMS ёки Telegram орқали жўнатилади. Фурсатдан фойдаланиб, барча абитуриентларга яна бир бор омад тилаб қоламиз», — деб таъкидлади Click компаниясининг бош директори Рустамов Улуғбек.
Қўшимча маълумот:
e-mail: info@click.uz
Web: www.click.uz
USSD: *880#
Click тизими ҳақида:
Click тизими — мобил банкинг тизими бўлиб, жисмоний шахсларга мобил телефон орқали (USSDSMS ёрдамида) ёки Интернет орқали (WebWeb-mobile воситасида) турли ҳамкорларнинг товар ва хизматлари учун тўловларни амалга ошириш имконини беради. Тизим 2011 йил ноябрь ойида ташкил қилинган Click МЧЖ компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Компания фаолиятининг асосий йўналиши – тижорат банклари, ташкилотлар, жисмоний шахслар учун дастурий маҳсулот ишлаб чиқиш, уларни жорий этиш, турли аппарат-дастурий комплексларга мослаштириш ва янада такомиллаштириш.
Йўриқнома
Натижаларни билиш учун Telegram фойдаланувчилари қуйидагиларни бажаришлари лозим:
• Контактларингиз рўйхатига ДТМ ботини қўшинг (@DTMbot или @DTMrobot) ва унга хабар орқали /start буйруғини жўнатинг.
• Керакли тилни танланг (ўзбек ёки рус тили)
• Сўнг «@uzrobotga ўтиш» тугмасини босинг ва унга телефон рақамингизни маълум қилинг (Share my contact менюси)
• Сўнг ДТМ-ботга /check сўровини йўлланг
• ДТМ ботининг сўровига абитуриент варақасининг рақамини жўнатинг.
• Ушбу сўров асосида ДТМ боти рақамингизга Click тизими орқали тўловни ошириш учун ҳисоб чиқаради.
• Тўлов амалга оширилгандан сўнг, ДТМ боти кўрсатилган абитуриент варақасининг рақами бўйича синов натижасини юборади.
 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера