Йўлда телефондан фойдаланган пиёдаларга жарима солинади

август 18, 2016   - 0 +
 

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари гуруҳи томонидан Йўл ҳаракати қоидаларининг қатор талабларини бузганлик учун жарималар жорий этишни кўзда тутувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлади. Бунда гап мототранспортни мотошлемсиз бошқариш, нур қайтарувчи нимча билан жиҳозланмаган автотранспорт воситасини бошқариш, шунингдек, пиёдалар томонидан йўлнинг қатнов қисмида, хусусан, пиёдалар ўтиш жойларида телефонлар ва бошқа электрон воситалардан фойдаланиш, видео- ва аудиомаҳсулотларни томоша қилиш ва тинглаш, китоб ва даврий нашрларни ўқиш каби қоидабузарликлар ҳақида бормоқда.
Хабарда таклиф этилаётган жарималар миқдорига аниқлик киритилмаган. Тузатишлар Сенат томонидан август охирида бўладиган олтинчи сессияда кўриб чиқилади.
«Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, йўл-транспорт ҳодисаларнинг 54 фоиздан ортиғини пиёдаларни уриб юбориш билан боғлиқ ҳодисалар ташкил этмоқда. Бунинг асосий сабаблари — пиёдаларнинг йўл белгилари, йўл чизиқларига риоя этмаслиги, қоидаларга хилоф равишда йўлнинг қатнов қисмида бўлиш, эътиборсизлик қилиш ва эҳтиёт чораларини кўрмасликдир», — деди депутат Алия Юнусова.
«2014 йил давомида пиёдаларнинг уриб юборилиши билан боғлиқ ҳодисаларнинг 506 тасида сабабчи сифатида пиёдаларнинг ўзи кўрсатилган, мазкур ЙТҲлар оқибатида 100 киши ҳалок бўлган, 431 киши тан жароҳати олган. 2015 йилда ҳам худди шундай манзара такрорланган», — деди у.
«Ёш авлод вакилларининг йўлда бўлгани ҳолда, айниқса, қатнов қисмида туриб телефонлар, аудио-видео, компьютер техникаларидан фойдаланиши йўл ҳаракати хавфсизлигига, инсон ҳаёти ва саломатлигига хавф туғдирувчи одатий ҳолга айланиб бормоқда… Бу каби меъёрларнинг жорий этилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг масъулиятини ошириш, йўллардаги қоидабузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади ва ЙТҲларнинг сони ва салбий оқибатлари кўламини қисқартиришга кўмак беради», — дея қўшимча қилди депутат.
 

 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера