Ўзбекистонда ГМО аниқлаш стандарти киритилади

август 25, 2016   - 0 +
Ўзбекистонда 1 сентябрда бошлаб таркибида ГМО бўлган маҳсулотларни аниқлаш учун давлатлараро учта янги стандарт киритилади. Бу ҳақда "Ўзстандарт" агентлиги маълум қилган.
"Ўзстандарт” қарорига биноан, 2016 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ГМОли маҳсулотлар борасида уч давлатлараро стандарт киритилади”, — дейилган агентликнинг матбуот хизмати хабарида.
Қайд этиш керакки, бундан олдин Ўзбекистонда ягона стандартизация регламенти мавжуд эмасди.
Юқорида айтиб ўтилган стандартлар халқаро ISO стандартлари каби, генетик модификация қилинган объектларни ва улардан ясалган маҳсулотларни аниқлаш методларини белгилайди.
Жорий йилнинг май ойида Давлат хизматлари ягона порталида "Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги ҳақида”ги қонун лойиҳаси оммавий муҳокама учун жойлаштирилан эди. Қонунга киртилган ўзгаришлар — таркибида ГМО бўлган маҳсулотларни рўйхатдан ўтказишни таъқиқлаш ҳақида. Қонун лойиҳаси ушбу йилнинг учинчи чоргида Олий Мажлис томонидан кўриб чиқилади.
Янги қонунда, озиқ-авқат маҳсулотларини маркировка қилишда "органик маҳсулот” — белгиси киритиш ҳам таклиф қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент Ислом Каримов томонидан 9 февраль куни тасдиқланган 2016 йил "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасиида болалар овқатларида ГМО бўлиши тақиқланганди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера