ОБОД ЮРТДА ЯШАШ БАХТИ

август 26, 2016   - 0 +
 Шаҳримизнинг кенг ва равон йўллари, кўркам кўчалари-ю сўлим боғлари киши дилини қувнатади. Айниқса, мустақиллик йилларида бунёд этилган замонавий иншоотлар, уларда яратилган шарт-шароитларни бир сўз билан таърифламоқ мушкул. Бундай қулайликларга эга кўркам бинолар айни кунларда нафақат шаҳримиз, балки вилоятимизнинг чекка қишлоқларида ҳам қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Жумладан, шаҳримиздаги 18-кичик туманида "Минор миллиниум” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 5 қаватли, 115 хонадондан иборат тураржой биноси, "Ишчилар” қўрғони ҳудудида "Навоий қайта қурилиш” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 4 қаватли, 48 хонадонга мўлжалланган тураржой биноси, 10-кичик туманда "Қизилтепа бетон қурилиш монтаж сервис” ва "Global consrukshion servis” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 5 қаватли, 60 хонадондан иборат ҳамда 4 қаватли, 40 хонадонли тураржой иншоотлари қурилиб, мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилаётганлиги қувонарли ҳолдир. Бундан ташқари, вилоятимизнинг кўплаб туманларида шу жумладан шаҳримизда ҳам болажонлар учун кўплаб спорт майдончалари ва заллари фойдаланишга топширилиб, бу уларнинг вақтини мазмунли ўтказишга кўмаклашиб, келажакда соғлом ва баркамол шахслар бўлиб етишида қўл келмоқда. Айниқса, жорий "Соғлом она ва бола йили”да кичкинтойлар ва уларнинг оналари соғлигини мустаҳкамлаш мақсадида кўплаб шифохоналар таъмирланди ва янгидан қурилди. Бунга мисол қилиб 2-сонли оилавий поликлиника ҳамда вилоят сил касалликлари шифохонаси биноларини келтириш мумкин. Бу иншоотлар айни кунларда фойдаланишга топшириш арафасида турибди. Китобсевар ҳамюртларимиз учун "Камолот” ЁИҲ томонидан "Камолот” китоб дўкони ҳам улуғ байрамга юртдошларимизга совға сифатида очилиши режалаштирилган бўлиб, унда икки киши доимий иш билан таъминланиши режалаштирилган. Бундай шинам ва замонавий, мустаҳкам биноларнинг қад ростлашида, албатта, қурувчи-усталарнинг ҳам ҳиссаси катта. Уларнинг машаққатли меҳнати натижасида бугун кўплаб ёшлар, ёш оилалар ва жажжи болажонлар ҳар томонлама шарт-шароитларга эга мана шундай биноларда яшамоқда. Дарҳақиқат, бугун ҳаётимиз фаровон, осмонимиз мусаффо. Кундан-кунга чирой очиб бораётган элимизнинг ҳар кўчаси, ҳар маҳалласида тўйу тантана, шодиёна. Болажонларнинг кўзида қувонч порлайди. Бундай озод ва обод юртда яшашнинг ўзи бахт.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера