НАВОИЙДА БАЙРАМ ШОДИЁНАЛАРИ

август 31, 2016   - 0 +
Навоий шаҳрида энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан вилоят бош байрам тадбири шаҳар марказидаги ҳашаматли амфитеатрда бўлиб ўтди.
Унда нафақат шаҳарликлар, шунингдек, вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарлари аҳолиси вакиллари иштирок этишди.
Навоий вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Эркинжон Турдимов тадбир меҳмонларини, барча навоийликларни байрам билан қутлади ва мустақилликдан буён ўтган тарихан жуда қисқа даврда мамлакатимизда, жумладан, вилоятимизда амалга оширилган оламшумул бунёдкорликлар мавзуида маъруза қилди. Муҳтарам Президентимиз бошчилигида ишлаб чиқилиб, амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, бутун дунёни ҳайратга солган "Тараққиётнинг ўзбек модели” кутилганидан ҳам зиёда самара берганлиги, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятидан ўзининг муносиб ўрнини эгаллаганлигини таъкидлаб, бунга ёрқин мисоллар келтирди. 
Байрам тадбирида расмий қисмдан сўнг вилоятимиз бадиий жамоалари тайёрлаган концерт дастури ва рақслар намойиш этилиб, бу қатнашчиларга катта қувонч бағишлади. Улар мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрами шодиёналарида хурсандчиликларидан завқланиб, мириқиб рақсга тушишди.
Шунингдек, пойтахтдан таклиф этилган таниқли хонандалар Ҳосила Раҳимова, Дилдора Ниёзова, Дилсўз, шунингдек, опера ва балет санъати усталари ижросидаги куй-қўшиқ ва рақслар кўнгилларга бир олам шодлик улашди.
Тадбир ниҳоясидаги мушакбозликдан нафақат шаҳар осмони, балки байрам қатнашчилари, барча навоийликларнинг қалблари ҳам нурафшон бўлди.
Байрам тадбирлари бутун вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера