Замонавий сузиш ҳавзаси - Кизилтепада

сентябр 08, 2016   - 0 +
Қутлуғ айём арафасида Қизилтепа туманида замонавий "Камолот" ёпиқ сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди. 200 ўринга мўлжалланган мажмуада барча қулайликлар яратилган. Иншоотнинг очилиш маро­си­мида туман ҳокими Ш. На­биев Президентимиз раҳна­молигида болалар спортини ривож­лан­тириш, ёшларни спортга жалб этиш борасида амалга оши­ри­лаётган кенг кўламли ишлар юк­сак сама­ралар бераёт­га­ни­ни таъкид­лади. — Соғлом турмуш тарзига амал қилишни одатга айлан­тирган ёшларимиз сафи то­бо­ра кенгайиб бораётгани қу­вонарли ҳолдир, — дейди туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори С. Юсу­пов. — Ўзбекистон Бо­ла­лар спортини ривожлан­ти­риш жамғармаси томонидан лойи­ҳа қиймати 3 миллиард 200 мил­лион сўм бўлган за­мо­на­вий ёпиқ сузиш ҳавзаси ту­ман ёшлари учун муносиб туҳ­фа бўлди. Асосий мақса­ди­миз — болалар, айниқса, қиз­лар ўр­­тасида спортни янада омма­­лаштириш, ёшларни соғ­­лом турмуш тарзига кенг жалб қи­лиш, терма жамоалар тарки­би­ни иқтидорли спорт­чилар билан бойитишдан иборат. Мазкур иншоот қурилиши "Темур-Малик" МЧЖ томони­дан амалга оширилиб, барча зарур жиҳозлар билан таъ­мин­ланди. Сузиш ҳавзаси сувни тозалаш ва ҳароратни бир ма­ромда сақловчи уску­налар би­лан жиҳозланганлиги диқ­қат­га сазовордир. Бу ерда ўғил-қиз­лар 7 ёшдан қабул қилинади. — Спортга меҳр қўйган бо­лада мардлик, аниқ бир мақ­сад сари дадил интилиш каби фазилатлар шаклланиб боради, — дейди мураббий Бобур Исломов. — Сув спорти кўп хасталикларнинг олдини олиш ва асоратларини даво­лаш, танада қон айланиши, му­шаклар фаолиятини яхши­лаш, асаб тизими, нафас йўл­лари касалликлари профи­лак­­тикасида муҳим омилдир. Сузиш билан шуғулланиш боланинг суяк тўқималари ўси­ши ҳамда мустаҳкам­ла­нишига шароит яратиб, иммун тизи­ми, уйқу ҳамда иштаҳа ях­ши­ла­ниши, ортиқча вазндан халос бўлишида қўл келади.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера