Орзу лайнери Навоий аэропортига ташриф буюрди.

сентябр 19, 2016   - 0 +
Бир пайтлар Буюк Ипак йўли ўтган қадимий Кармана вақти келиб дунё ҳавас қилгулик энг обод манзилга айланади ёхуд одам юрса оёғи, қуш учса қаноти куядиган Қизилқум саҳросига дунё мамлакатлари халқининг қадами тегади, етти иқлимдан одамлар саёҳату тижорат илинжида оқиб келади, десалар, биров ишонмасди. Мана, асрлар ўтиб, эртак туюлган ҳақиқат рўёбга айланди. Ҳаёт тарзи ўзгариб, замон ривожланишга юз тутди, Мустақиллик туҳфа этган имкониятлар туфайли улкан тараққиёт қарор топди.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Рес­публикасининг Биринчи Пре­зи­денти И.А.Каримов раҳна­мо­лигида Навоий эркин ин­дустриал-иқтисодий зонаси ташкил этилиши кўҳна диёр инфратузилмасини тубдан ўзгартириб, янгича руҳ олиб кирди. Шу даврга қадар дунё харитасида бундай кўҳна ва тарихий маскан борлигини билмайдиган хорижий халқлар ва ишбилармонларнинг Кар­ма­нага қадами етди.
Шуни мамнуният билан ало­ҳида таъкидлаш керакки, Ис­тиқлол шарофати билан авиа­ция соҳасида олиб бо­рилган кенг кўламли ислоҳот­лар, бун­ёдкорлик ишлари таърифига сўз ожиз. Чунки чо­рак аср да­вомида юртимизда бу соҳада олиб борилган иш­лар нати­жасида халқаро стандартлар талабларига тўла мос келади­ган аэропортлар барпо этили­ши, йўловчиларга юқори си­фа­­тдаги хизматлар­нинг таш­кил этилиши, айниқ­са, мусаф­фо осмонимиз узра энг замо­навий русумдаги ҳаво лайнер­лари­нинг хавфсиз пар­возла­рига яратилган шароит­лар, бар­қа­рор тинчлик шукуҳи хал­қаро майдонда "Ўзбекистон ҳаво йўл­лари" миллий авиа­ком­па­нияси нуфузини, сайёҳ­ларнинг юртимизга ташрифи­ни янада ошириб юборди. Бу бо­рада Навоий халқаро аэро­портининг ҳам улкан ҳиссаси борлиги қувонарлидир, ал­бат­та.
"Навоий" халқаро аэропор­тидан Деҳли, Мумбай, Дубай, Франкфурт, Шанхай, Сеул, Ми­лан, Вена, Ханой ва Сара­госа каби шаҳарларга юк қат­нов­лари амалга оширила­яп­ти. Ўтган 2015 йилда қат­нов­лар сони 692 та бўлиб, уларда 35 989 тонна­дан ортиқ юк та­шил­ди. Халқаро ҳаво транс­пор­ти ассоциацияси маълу­мот­ла­ри­га кўра, жаҳонда турли дара­жадаги 1300 дан зиёд дав­лат ва хусусий авиа­ком­пания мав­жуд.   
Энг қувончлиси, ушбу қуд­рат­ли ҳаво кемаларини бошқара­ётганлар, техникаларга сифат­ли хизмат кўрсатаётган, турли хорижий тилларда бурро-бур­ро сўзлаб ҳамроҳлик қилаёт­ганлар сафи­да ўзбек йигит-қизларининг кўпли­ги қалблар­га олам-олам ғурур бағиш­лайди.
Аҳамиятли томони шундаки, бу­­гун халқаро магистраль йўли ёқасида жойлашган, бир соат­да 400 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга за­мо­навий халқаро аэропорт ва йўловчи терминали, халқаро ин­­термодал логистика мар­кази, юк терминали, қўшма кор­­­­хоналар ва турли ижтимоий объектлар нафақат иқтисодиё­ти­мизнинг улкан даромад ман­баи бўлган муҳим тармоқла­ри­га, балки хорижликлар ва хал­қимизнинг энг севимли мас­кан­­­­ларига айланмоқда. 
 Бугун ҳар бир куни тарихий ўзгаришларга бой бўлиб бо­раётган ушбу обод манзиллар­да амалга оширилаётган иш­лар­ни кўриб, ҳайрату ҳавасин­гиз ошади. Негаки, инсоният­нинг қўли билан яратилаётган ва барпо этилаётган имконият­лар юртимиз истиқболига му­носиб хизмат қилмоқда. Бунинг натижасида одамларимиз қал­бига чексиз қувонч бахш эт­гув­чи оламшумул янгиликлар сал­моғи кундан-кунга ошиб бор­моқда. 
Дарҳақиқат, шу йилнинг 7 сен­тябрь куни Навоий хал­қаро аэропорти яна бир тари­хий воқеликка мезбонлик қил­ди. Хусусан, давлатимиз раҳ­ба­­рининг ташаббуслари билан МДҲ давлатлари ўртасида би­ринчи бўлиб Ўзбекистонда ха­рид қилинган замонавий "Boeing-787 Dreamliner" са­мо­лёти ўз йўловчилари билан ви­лоятимизга келиб қўнди. Кенг жа­моатчилик ташриф буюрган­лар­ни тантана билан кутиб ол­дилар.
Бугун "Ўзбекистон ҳаво йўл­лари" миллий авиакомпанияси айни пайтда 15 та "Боинг" са­мо­лётидан фойдаланмоқда. Энг замонавий ва шинам "Boeing-787 Dreamliner" ҳаво ке­­маси келгуси ҳафтадан хал­қаро авиайўналишларга қатнай бошлайди. Жорий йилнинг ноя­брь ойида эса Ўзбекистонга ик­кинчи "Boeing-787 Dream­li­ner" кел­тирилади.
— Мен ушбу афсонавий ҳаво ке­масининг вилоятимизга би­ринчи йўловчиларидан би­ри бўлганимдан фахрлана­ман. Чун­­ки олдинлари ҳам бошқа тип­­даги самолётларда учган­ман. Аммо бунақасини кўр­ма­ган­ман. Лайнернинг одам қал­би­ни ҳайратга солгувчи баҳай­бат салобати, ички ва ташқи ком­­позицион услуби, хавфсиз ва ишончли парвози, махсус конс­трукцияли жиҳозлари, 246 нафар йўловчи сиғими, қўйинг­ки, барча-барча қулайлик­ла­ри­ни таърифлашга сўз ожиз, — дей­ди Насриддин ҳожи Атоев қувончини яшира олмай.  
"Boeing-787 Dreamliner" са­молётининг бошқа лайнерлар­га қараганда ҳар жиҳатдан ус­тунлик томонлари кўп. Энг ав­вало, у Ўзбекистондан АҚШ, Ка­­нада, Австралия ва Африка давлатларига тўғридан-тўғри тўхтовсиз парвоз қилиш қуд­ра­тига эга.
"Boeing-767" самолётига нис­­батан унинг ёқилғи сарфи 10 фоизга кам, салони диа­мет­ри эса 1 метр кенг. Лайнер учиш тезлигининг юқорилиги ав­­вал­гиларига қараганда, Тош­кентдан Москвага 10 дақиқа, Лон­­дон ва Парижга эса 20-30 дақиқага тезроқ етиб бориш им­конини беради. Самолёт са­лони дизайнига ҳам янгича ён­дашилган, махсус конструк­ция­­­даги ўриндиқлар билан жи­ҳоз­ланган. 246 нафар йў­лов­чи­га мўл­жалланган мазкур авиа­лайнер парвозларни ма­роқли ўт­­казиш имконини бе­рув­чи қу­лай ўриндиқ ва комму­ни­кация технологиялари, мах­сус пол қопламалар, янгича ёри­тиш ва шовқин ўтказмайди­ган тизим­лар билан жиҳозлан­ган. Унинг ташқи шовқин товуши аввалги моделларга нисбатан икки ба­ро­бар пасайтирилган.
— Ўз севган касбим ортидан тур­­ли лайнерларда парвоз қил­­­ганман. Лекин дунёга маш­ҳур ҳаво кемасида учиш жу­даям мароқли. Биринчидан, ишончли, хавфсиз, тежамкор, ик­­кинчидан, бошқа техникалар­дан устунлиги, парвозларни ма­­роқли амалга ошириш то­монлари кўп. Бу фикримга ҳо­зир­гина навқирон Навоий за­минига келган йўловчилар ҳам гувоҳ. Бир муддатдан сўнг Хо­разм воҳаси томон йўл оламиз. Илоҳим, сафаримиз бехатар бўл­син, — дейди мамнуният би­лан экипаж аъзоси Диана Раҳматуллина.
Ҳа, бугун замонавий қў­нал­ғалар, мусаффо осмонимиз узра парвоз қилаётган ҳаво ке­малари юзлаб йўловчиларга, улар­нинг соғ-саломат ва бе­хавотир ўз манзилларига етка­зишга хизмат қилмоқда. Бу — улкан тараққиётимиз, доно Йўл­­бошчимиз бошлаб берган ва келажак авлод чексиз баҳ­раманд бўлаётган буюк ишлар­нинг ширин мевасидир.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера