Куз-қиш мавсумига тайёргарлик

сентябр 21, 2016   - 0 +
Вилоятда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни 2016-2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш мақсадида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Айни пайтда вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги муассасаларда ёшларнинг замонавий билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, баркамол улғайиши учун барча шароит яратилган. Мавсумда уларнинг барқарор ишлаши, дарс ва машғулотлар намунали ташкил этилиши учун тегишли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, таълим муассасаларини тайёр ҳолатга келтириш учун қарийб 8 миллиард 810 миллион сўм ажратилган. Шунингдек, 15 таълим масканини жорий таъмирлаш мақсадида 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. 24 муассасадаги 71 иситиш қозони тўлиқ янгисига алмаштирилди. Яроқсиз эшик, дераза ва ойналар янгиланди.

– Фарзандларимизнинг замонавий шароитларда таълим-тарбия олиши учун ҳар йили куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Лочин Нурқулов. – Жорий йилда ҳам бу масалага жиддий ёндашилди. Таъмирлаш ва янгилаш ишлари ўз вақтида сифатли бажарилиб, режага асосан қилинган ишларнинг сифати масъуллар томонидан доимий назоратда бўлди.

Куз-қиш мавсумида тоғ ва чўл ҳудудларидаги таълим муассасаларида муқобил ёқилғи манбаларидан кенг фойдаланилади. Шу боис мазкур ҳудудларда ҳам мавсумга пухта ҳозирлик кўрилди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера