+998

Ўзбекистонда шартнома бўйича ҳарбий хизмат муддати ўзгарди

Ўзбекистонда шартнома бўйича ҳарбий хизматга унвонидан қатъи назар 5 йил муддатга қабул қилиш тартиби жорий этилди. Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгаришларга кўра шартнома асосида ҳарбий хизматга қабул қилинаётган шахслар билан дастлабки шартнома 5 йил муддатга тузилади. Парламентнинг қуйи палатаси томонидан қабул қилинган ва Сенат томонидан тасдиқланган Қонун ҳужжати 24 сентябрь куни нашрларда эълон қилинди ва кучга кирди. Ҳарбий хизматда бўлишга имкон берувчи ёшга қадар 5 йилдан кам қолган бўлса, шартнома бундан оз муддатга тузилиши мумкин. Илгарилари ҳарбий хизматни ўташ борасидаги дастлабки шартнома муддати унвонга боғлиқ эди. Хусусан, оддий аскар ва сержантлар билан 3 йил, офицерлар таркибидаги лавозимларда хизмат ўташ бўйича эса 5 йил муддатга шартнома тузиларди. Ҳарбий хизматни ўташ муддати ва унинг асосий шартлари аввалгидек шартномада белгиланади.


Ўзбекистонда шартнома бўйича ҳарбий хизматга унвонидан қатъи назар 5 йил муддатга қабул қилиш тартиби жорий этилди.
Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгаришларга кўра шартнома асосида ҳарбий хизматга қабул қилинаётган шахслар билан дастлабки шартнома 5 йил муддатга тузилади.
Парламентнинг қуйи палатаси томонидан қабул қилинган ва Сенат томонидан тасдиқланган Қонун ҳужжати 24 сентябрь куни нашрларда эълон қилинди ва кучга кирди.
Ҳарбий хизматда бўлишга имкон берувчи ёшга қадар 5 йилдан кам қолган бўлса, шартнома бундан оз муддатга тузилиши мумкин.
Илгарилари ҳарбий хизматни ўташ борасидаги дастлабки шартнома муддати унвонга боғлиқ эди. Хусусан, оддий аскар ва сержантлар билан 3 йил, офицерлар таркибидаги лавозимларда хизмат ўташ бўйича эса 5 йил муддатга шартнома тузиларди.
Ҳарбий хизматни ўташ муддати ва унинг асосий шартлари аввалгидек шартномада белгиланади.

 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера