ШАРАФЛИ КАСБ ЭГАЛАРИ

октябр 03, 2016   - 0 +
Мамлакатимиз таълим тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва саъй-ҳаракатлар аввало ўқитувчи-мураббийларнинг касбий малакаларини ошириш ҳамда ўқувчиларга таълим-тарбия бериш жараёнида тўғри ва аниқ ёндашиш масалаларига қаратилган. Эътироф этиш жоиз, сўнгги йилларда соҳада тизимли тадбирлар режаси тўғри йўлга қўйилган. Яъни, фан ўқитувчилари ноанъанавий ва дарс ўтиш жараёнидаги интерфаол усулларни қўллаб, ўқувчиларнинг ўз йўналишидаги билим ва кўникмаларини ҳосил қилишда яхши натижага эришмоқдалар. Хусусан, тизимдаги бу каби истиқболли лойиҳалар, ютуқлар ва амалга оширилиши зарур бўлган масалалар НДПИ ҳузуридаги 1-академик лицейида ҳам босқичма-босқич жорий этилаяпти. Таълим муассасаси аниқ, гуманитар, табиий ва хорижий филология фанларига ихтисослашган бўлиб, бу ерда ўз касбининг жонкуяр ўқитувчилари 717 нафар ўқувчиларга таълим-тарбия бериб келмоқда. –Ўқувчиларнинг фан олимпиадалари ва турли кўрик-танловларда иштирок этиб, вилоят, республика миқёсида фахрли ўринларни эгаллашларига кўмак бераётган ўқитувчиларнинг хизматларини алоҳида таъкидлаш лозим, – дейди лицей директори Фазлиддин Муҳаммадқулов. – Уларнинг меҳнати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган. Жумладан, 24 нафар ўқитувчимиз "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими аълочиси” кўкрак нишони, 6 нафар ўқитувчимиз эса "Шуҳрат” медали, 2 нафари "Эл-юрт ҳурмати” ва "Дўстлик” орденлари билан тақдирланган. Лицейнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Хўрозбой Эралиев эса "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” унвони ҳамда жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг 25 йиллиги муносабати билан "Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан мукофотланди. Дарҳақиқат, таълим даргоҳида ўз устида тинимсиз ишлайдиган, изланувчан ўқитувчилар кўп. Булардан биология фани ўқитувчиси Маҳфуза Ибодова докторлик ишини ёзаяпти. Шунингдек, Лутфулло Мирзаев, Нарзулло Қодиров, Сайёра Фахриддинова, Нодира Тошева, Нодира Улуғбердиева, Достон Мавлонов, Наим Равшанов, Бахтиёр Эшимов, Гулчеҳра Эсанова каби ўқитувчилар ҳам ўз касбининг ҳақиқий жонкуярларидир. Уларнинг беминнат меҳнатларини лицейни битирган ўқувчиларнинг ҳар йили 65 ва 75 фоизлари олий таълим ўқув юртларига ўқишга қабул қилинаётганидан ҳам англаш қийин эмас. Ҳа, таълим даргоҳида ана шундай фидойи касб эгалари фаолият юритар экан, илмга чанқоқ ёшлар бунданда баланд чўққиларни забт этишига амин бўлдик.


 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера