+998

Навоийлик қизлар Ўзбекистон чемпиони бўлди

Навоийда 2002-2003 йилларда туғилган қизлар ўртасида қўл тўпи бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.  Мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш, хусусан, қизларни спортга кенг жалб этиш, бунинг учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан барпо этилаётган спорт масканлари бу борадаги ишларнинг амалий ифодасидир.  Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган жамоалар ғолиблик учун баҳслашди.  Финалда навоийлик қизлар жамоаси қорақалпоғистонлик рақибаларини 20:17 ҳисобида мағлуб этиб, биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринларга Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилояти жамоалари сазовор бўлди. 


Навоийда 2002-2003 йилларда туғилган қизлар ўртасида қўл тўпи бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. 
Мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш, хусусан, қизларни спортга кенг жалб этиш, бунинг учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан барпо этилаётган спорт масканлари бу борадаги ишларнинг амалий ифодасидир. 
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган жамоалар ғолиблик учун баҳслашди. 
Финалда навоийлик қизлар жамоаси қорақалпоғистонлик рақибаларини 20:17 ҳисобида мағлуб этиб, биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринларга Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилояти жамоалари сазовор бўлди. 

 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера