Манзил яқин, йўллар равон.

октябр 12, 2016   - 0 +
 
Истиқлол йилларида бутун мамлакатимизда бўлганидек, вилоятимиз марказидан тортиб, Қизилқум бағридаги энг олис овулларгача — барча туман ва шаҳарларимиздаги ички ва ташқи йўллар ободонлаштирилди. Асфальт ётқизилган кенг, равон кўча ва йўллардан Мустақиллик даврида бунёд этилган автомобиль саноатимизнинг энг сара намуналари — замонавий "Тико", "Нексия", "Ласетти", "Орландо", "Малибу" каби қушдек енгил автомашиналар, қулай ва ихчам "Дамас" микро, "Исузу" йўловчи автобуслари, "MAN" русумли қудратли юк машиналари қатнаб, халқимизнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилмоқда. Бундан ташқари, хориждан келтирилган кўплаб автобус, енгил ва юк машиналари юртимиз кўчаларини тўлдирди.
Мазкур мақола вилоятимиз транс­порт тизимида ўз ўрни ва мавқеига эга таш­килотлардан бири — Навоий шаҳ­ри­даги "Askomjtrans" масъулияти чек­ланган жамияти фаолияти ҳақида.
"Na­voiyazot" АЖ ёнидаги катта йўл ёқа­си­дан  ўнгга бурилиб, бироз ичкари­га юр­сан­гиз, МЧЖнинг улкан дарвоза­сига кў­зингиз тушади. Яқин ўтмишда 23-ав­токорхона, деб аталган жамиятда собиқ иттифоқдан мерос қўпол, оғир ва бе­сў­нақай автобуслар йўловчиларни аранг 2-3 соатда, амаллаб манзилига ет­­казарди. Эҳтиёт қисмлар етишмас­лигидан ҳафталаб устахонада ётарди. Кўп ёнилғи сарфлайдиган бундай ав­тотранспортлар атмосферага чиқаради­ган заҳарли газдан нафас олиш ҳам қи­йинлашарди.
Айни пайтда 37 нафар ишчи-ходим фао­лият кўрсатадиган ушбу жамоа фуқароларимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиб келмоқда.
— 2012 йилда автопаркимизни буткул ян­гиладик, — дейди "Askomjtrans" МЧЖ бошқаруви раиси Рамзиддин Даллиев. — Шаҳримизда "Умид ниҳоллари" спорт ўйинлари ўтказилиши муносабати би­лан ўша вақтда 20 та "Исузу" русумли ав­­тобус олиб келинди. Ўзимизда ишлаб чи­қарилаётган замонавий ва қулай мазкур автоуловлар аҳолига манзур ва улар ўз мамнунликларини яшириш­ма­яп­ти. Корхонамиз вилоят ҳудудида йў­ловчи ташиш билан шуғулланади. Ав­то­­бусларимизда Нурота, Хатирчи ва Самарқанд вилоятининг Пахтачи туман­ларига ички транспорт хизмати кўрса­ти­лади. Бундан ташқари, МЧЖ тасар­ру­фида ижарага олинган 12 та шахсий "Мерседес-Бенц" русумли хориж ав­то­буси мавжуд. Бу уловлар эса вилоят ҳу­дудидан ташқарида, "Навоий — Тош­кент" йўналишида қатнайди.
Эътиборлиси, автобусларнинг бар­часи техник, уларнинг ҳайдовчилари тиб­бий кўрикдан ўтказилган экан. Транс­­порт воситаларининг кабина ва салонлари тозалигига, техник соз­ли­гига катта аҳамият қаратилади. Шу­нинг­дек, кийиниш маданиятига, одамлар би­лан муомала қобилиятига эга, йўл ҳара­кати тартиб-қоидаларини тушунадиган ва унга тўлиқ амал этадиган кишиларга ав­тоуловлар ишониб топширилмоқда. Ай­ниқса, ижарага олинган машиналарга ҳам ўз мулкидай эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, авайлаб-асраш ҳар бир мулкдорнинг, яъни автобус ҳай­довчисининг виждон бурчига ай­лан­ган. Кунлик пул тушумларини ўз вақ­тида ғазнага топширилишига қатъий риоя қилинади. Йўналишда юрганлар белгиланган режани бажариб, жамият иқтисодиётини мустаҳкамлашга ҳисса қўшади. Деярли ҳар кун МЧЖ хази­на­сига тушган пул маблағлари "Ипотека-банк" АТИБнинг вилоят филиалига ет­казилади. Шофёрлар топган даромади­нинг 10 фоизи ойлик маош сифатида плас­тик карточкасига пул ўтказиш йўли билан узлуксиз тўланади. Байрамларда мукофот ва ёрдам пуллари ажратил­моқ­да. Табиийки, рағбатга яраша иш унум­дорлиги янада ошиб, моддий ман­фаатдорлик ҳам шунга яраша бўлаётир.
Пешқадам ҳайдовчилардан Истамтош Суяров, Нормўмин Шосаидов, Олим Ис­ломов бу борада бошқаларга ўрнак кўрсатишмоқда.
— Техниканинг "умрини узайтириш" мақ­­садида уни ўз вақтида, сифатли таъ­мирлаймиз, — дейди уста Қувондиқ Рў­зиев. — Ҳайдовчилар ҳам автобус­лар­ни кўз қорачиғидай сақлаб, уринтир­мас­лик ҳаракатида юришади.
Автокорхона "Навоий нефть базаси" уни­тар корхонасидан ажратилган фонд асосида ёқилғи билан таъминланади. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохоб­ча­ларидан нисбатан арзон бўлган газ ёнилғиси ҳам олинади.
Ташкилотда маънавият ва маърифат иш­лари йўлга қўйилган. Ҳар ҳафтанинг сешанба куни ўтказиладиган "Маъна­вият соати"да ушбу соҳага масъул шахс, бош ҳисобчи Дилмурод Очилов юрти­миз ва дунёда юз бераётган янгилик­лар­дан жамоани хабардор этади. Дав­латимиз ва Ҳукуматимиз юритаётган оқилона сиёсат натижасида халқимиз ҳаёти тобора фаровонлашаётганлиги, бунинг боиси бўлган тинчлик ва осо­йиш­таликнинг қадрига етиш тўғрисида жонли мисоллар келтириб ўтади.
Бир сўз билан айтганда, мазкур меҳ­нат жамоасида аҳоли эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ибратли ишлар амал­га оширилмоқда.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера