ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

октябр 22, 2016   - 0 +
"ТАБИАТ  ВА  МЕН”
ЭКОЛОГИК  ЖУРНАЛИСТИКА  ТАНЛОВИ  ЭЪЛОН  ҚИЛИНАДИ
                            Логотип  кичик сурат бор.
   "Табиат ва ҳаёт” газетаси таҳририяти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди  томонидан  ўтказилган 5-грант танловида"Экологик журналистикани ривожлантириш, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва оқилона фойдаланиш масалалари бўйича мақолалар сифатини ошириш. Интернет тармоғида Ўзбекистон табиатининг бетакрор гўзаллиги ва хилма-хиллиги, ноёб ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига бағишланган ўзбек, рус ва инглиз тилидаги       махсус манбаларни яратиш”  йўналишида "Табиий бойликларни асраш виждонимиз амрига айлансин! ”  номли   лойиҳаси билан  иштирок  этиб, совриндорлар қаторидан ўрин олди.  Ушбу грант лойиҳаси доирасида  аҳолининг экологик  билим ва маданиятини оширишга хизмат қиладиган, табиий ресурслардан оқилона  фойдаланиш ва  уларни муҳофаза қилишга доир, шунингдек, экологик муаммоларни  ҳал этишга кўмаклашадиган таҳлилий мақолаларни  кўпайтириш мақсадида журналистлар ўртасида  вилоят миқёсида "Табиат ва мен” деб номланган экожурналистика танловини эълон қилади.
Мазкур танловда  вилоят ҳамда туман, шаҳар газеталарида фаолият кўрсатаётган  ижодкорлар   табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва оқилона фойдаланиш  масалаларига доир  таҳлилий мақолалари билан 2016 йилнинг 1 ноябридан 1 майига қадар иштирок этишлари мумкин. Танловга тақдим этилган мақолалар "Табиат ва ҳаёт” газетаси саҳифаларида чоп этилади ҳамда газетанинг www. tabiatvahayot.uz     веб-сайтида жойлаштирилади.
Танлов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг молиявий кўмагида ўтказилади.
 Ғолиблар  Диплом  ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.
                                                                      

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера