Бош вазир виртуал қабулхонаси қай тартибда ишлайди?

октябр 27, 2016   - 0 +
Изчиллик билан амалга оширилаётган жараённинг биринчи босқичида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатини масъул ходим қабул қилиб, ахборот тизимига киритади. Иккинчи босқичда махсус ишчи гуруҳи ўргангач, тегишли вазирлик, идора ва ҳокимликларга мурожаат қилинади. Учинчи босқичда мурожаатлар вазирлик, идора ва ҳокимият органларида қонунчиликда белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, кўтарилган масалалар ҳал этилмоқда. Бу ҳақдаpm.gov.uz орқали ёки ёзма равишда тасдиқ олинади. Тўртинчи босқичда ишчи гуруҳи томонидан икки иш кунида тегишли вазирлик, идора ва ҳокимликларнинг мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш натижалари тўғрисидаги ахбороти кўриб чиқилади. Агарда муаммо юзасидан қониқарсиз қарор қабул қилинган бўлса, ариза Бош прокуратуранинг ахборот тизимига аризаларни кўриб чиқиш бўйича йўналтирилади. Бу ҳақда ЎзЛиДеПнинг Тошкент вилояти кенгашидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхонаси ҳуқуқшуноси Санжар Эвадиллаев маълум қилмоқда. ЎзЛиДеП қабулхонаси орқали ҳозирга қадар 1,8 мингдан зиёд мурожаат келиб тушди. Уларнинг 40 фоизи прописка, биопаспорт олиш ва фуқаролик масалаларига тааллуқли. Маълум қисмини содир этилган ўғирлик, фирибгарлик ҳолатлари, шунингдек, тергов ҳаракатларини амалга оширишда йўл қўйилган камчиликлар, ички ишлар органларига ишга кириш ва қайта тиклаш, банклардан сармоя олиш ва шу каби масалалар ташкил этаётир. Айни вақтда мурожаатларнинг 1 минг 480 таси кўриб чиқиш жараёнида бўлса, 320 мурожаат юзасидан тушунтириш берилган. Бу рақамлар Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига келаётган ҳар бир мурожаат қатъий назоратга олинганидан, уларда кўтарилган масалалар тезда ечим топаётганидан далолатдир.
Бош вазир виртуал қабулхонаси қай тартибда ишлайди?Изчиллик билан амалга оширилаётган жараённинг биринчи босқичида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатини масъул ходим қабул қилиб, ахборот тизимига киритади.
Иккинчи босқичда махсус ишчи гуруҳи ўргангач, тегишли вазирлик, идора ва ҳокимликларга мурожаат қилинади.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 
  • УЙ Жой

    уй жой
    Раджабов Азизбек Ахатович 27 октябр 2016 18:25
  • Assalomu aleykum hurmatli bosh vazirimiz Mirziyoyev Shavkat Miromonovich!Men Boyxonov Shahboz Kamolovich 1993 yil 30 noyabrda Navoiy viloyati Navoiy shahrida tugilganman.Hozirda Navoiy viloyati Karmana tumani Beshkent 4-29da istiqomat qilaman.Men 2016 yil iyun oyida Toshkent moliya institutini tamomladim,ma'lumotim oliy.Mana 6 oydirki ish topish bilan qator muammolarga duch kelmoqdaman,qaysi bankka bormay bizga malakali kadr kerak deyishadi.O'zim ishlashni orzu qilgan Navoiy sement zavodiga esa turli sabablarga k?ra umuman yaqinlashishning iloji y?q.Sizdan biz yoshlarning iltimosi ?zimiz orzu qilgan joylarda ishlashimizga imkoniyat yaratib berishingizni s?raymiz.E'tiboringiz ucgun oldindan katta rahmat!
    Hurmat va ehtirom ila Boyxonov Shahboz!
    Boyxonov Shahboz Kamolovich 7 ноябр 2016 21:21
  • Добрый день Уважаемый "Мирзияев Шавкат Миромонович"! Я Саитдинова Дурдона Сайфитдиновна обращалась по поводу помощи выделения жилья (код обращения 22990-16) состоим в учете по адресу г Навоий, район Кармана, ул Али-Кушчи 64, по этому адресу проживают три семьи более чем 20 лет я с мужом Раджабов Азизбек Ахатович числимся 4-ой семьей имеем сына,4 года уже как живем на съемной квартире) после обращения на портал меня вызвали в центральный банк и в Хокимият(карманинский) и пообещали помочь с жильем, и оформлением ипотечного кредита. В связи с этим я оставила заявление на приобретение 2 комнатного коттеджа.
    Мой муж тоже оставлял обращение на портал его тоже проконсультировали и обещали помочь.
    Суть моего обращения заключается в том что на сегодняшний день началась первоначальная оплата в банках Кишлок курилиш. Но по каким то причинам меня или моего мужа не включили в список плательщиков.
    Уважаемый Мирзияев Шавкат Миромонович Прошу вас посодействовать в решении данного вопроса.


    С Уважением Саитдинова Дурдона Сайфитдиновна.
    +99891 335 8699
    Саитдинова Дурдона Сайфитдиновна 16 ноябр 2016 18:11
  • Ассаалому алайкум хурматли бош вазиримиз Мирзиёев Шавкат Миромонович. Мен Ярмаматова Дилоромхон GM-Uzbekiston корхонасида иш юритувчи вазифасида ишлайман. Асака шахрида ишчи оиласида 1984 йили тугилганман. Хурматли 1-Президентимиз И.А.Каримов ташаббуси билан курилган уйлардан бирини эгаси булганимдан мамнунман. Хозирда Андижон вилояти Асака тумани Юкори буз массиви 71 уй истикомат киламан. Лекин 2014 йилда куриб битказилган уйлар сифати, курилиши жихатидан талабга жавоб бермайди. Уйни ховли томони ички деворлари шувоги йук, оклаб куйилган холос. Эшиклар яхши урнатилмаган. Уйдаги электр тармоклари арзон сифатсиз разветка, ключателлар урнатилган. Лампочкалар яхши ёнмайди. Сифатсиз монтаж килинган. Мисол учун: уйни поллар яхши кокилмаган, оралари бармокчалик очик, оралари ичига албаср килиб беркитиб, устидан энг арзон буёк суртиб куйилган. Котёл уланган газ трубасига Газ гарелкаси уртилмаган. Газ гарелкасни Инвест бермади деб, пудратчи курвчилар бермай кетган. Инвестка ариза билан чиканимда менга ошхонадаги хаво тортгич билан кировришга стояшка килиб бериб, бошка камчиликларни секин-секин килиб берамиз деб алдаб кетишди. Пудрачилар телефонига мурожжат килсак, училилган, банд деб жавоб бермокда. Вакт утиши билан вохоланки тахта эгилиб, кийшайиб, таъмир талаб булмокда, бошка камчиликларга менда ошкча имконият йук. Камига сув келадиган шланкалар яхши урнатилмаган. У ёки бу томонидан тешилиб, хозирда 7 кундан буён махалламизга сув келмаябди. У ёгини тугирласа, бу ёги тешилади. Куйилган шланкалар талаб даражасида эмас. Лекин 1 ой уйимизга пул тулай олмасак, банк ходимлари бизни тинч куймайди. Оилалиман. 2нафар фарзандим бор. Турмуш уртогим хеч каерда ишламайди. Уйни камчиликларини килишга имкониятим йук. Кредитни ойма ой иш хакимдан утказиб бораман. Зурга коммунал туловларни ойлигим ошиб колса тулайман. Имконият даражасида 2014 йилги уйларни текшириб, комчиликларни бартараф этишда амалий ёрдам беришингизни сурайман.
    Ярмаматова Дилоромхон Абдусаломович 22 ноябр 2016 12:44
  • Assalomu aleykum hurmatli Bosh vazirimiz Mirziyoyev Shavkat Miromonovich!Men Rasulov Dilshod Toshpulatovich 1990 yil 28 martada Navoiy viloyati Navoiy shahrida tug’ilganman.Hozirda men Ota-onam bilan Navoiy viloyati Karmana tumani Yangiobod ko’chasi 7 uyda istiqomat qilamiz.Ota-onam nafaqada,men Navoiy Xalqaro Aeroportda YTTX bo’limida Agent,rafiqam Rasulova Munavvar Rustam qizi Grand Farm Avissena MCHJ da Framatsevt assistenti lavozimlarida ish kelmoqdamiz.Biz bir xo’jalik(5.15metrkv)da 2ta oilada bo’lib yashaymiz,va yana voyaga yetgan ukam ham bor.Menga 2017-2021-Yillarda Qishloq joylarda yangilangan namunaviy loyihalar bo’yicha arzon uy-joylar qurish dasturi bo’yicha uy olmoqchi edim.Navoiy viloyati Karmana Hokimyatiga borib shu dasturga oid kerakli hujjatlarni taqdim etganimda boshqa hujjat qabul qilmasligini va 2017-yilga joy yuqligi aytib 2018-yilni kutishimni aytdi.Menga shu masala bo’yicha zamonaviy, sifatli, shinam uy-joylar olish uchun yordam berishingizni so’rayman.E'tiboringiz uchun oldindan katta rahmat!Hurmat va ehtirom ila Rasulov Dilshod!
    Rasulov Dilshod Toshpulatovich 29 ноябр 2016 15:40

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера