Ўн ёшли жаҳон чемпиони!

январ 02, 2017   - 0 +
Ёшларимизнинг спортда қўлга киритаётган медаллар шодаси кўпайиб бораётгани, турли нуфузли мусобақаларда мамлакатимиз мадҳияси баралла жаранглаши барчамиз учун қувончли ҳодисага айланган. Аҳамиятлиси, юртимизда болалар спортини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилгани сабаб, ғолиблар орасида ҳали мактаб ўқувчиси бўлганлари ҳам бор. Бу қўллаб-қувватлаш, ғамхўрликнинг самараси бўлмоқда. Ана шундай ёш спортчилардан бири Навоий шаҳридаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Абдулло Ҳакимов Россиянинг Оренбург шаҳрида бўлиб ўтган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритди. Чем­пио­натда рес­публикамиз ша­ра­фи­ни ўн беш нафар ку­рашчи ҳимоя қилиб, бешта олтин, учта ку­муш, битта бронза медалларини қўл­га ки­ритишди. Улар орасида ўн ёшли Абдулло­нинг 26 килограмм вазн тоифасида барча ра­қиб­лари­ни ортда қолдириб, фахрли ға­лабага эриш­гани вилоятимиз аҳ­лига фахр, ғу­рур бағишлагани рост. — Набирамнинг ғалабасини эши­­тиб, ўша кеч кўзимга уйқу кел­мади, — дейди унинг бо­­боси, "Хон­чар­боғ" МФЙ раиси Зиёдулло Юсу­пов. — Эрталаб маҳалламиз­даги­лар би­рин-кетин табриклай бош­лаш­ди. Ўн ёшли жа­­ҳон чем­пио­ни­нинг бобоси бўлиш завқи бош­қача бўлар­кан. Буларнинг барчаси мус­тақиллик, унинг ёш авлодга берган тенгсиз неъ­мати би­лан боғ­лиқ. Ҳали ўзбек ўғлон­лари яна кўп бор дунёни лол этишларига ишо­наман.    Ёш чемпионнинг ютуғида мураббийи —  да­­даси Камол Исматовнинг хизмати катта. Тўнғич фарзандидаги курашга бўлган қи­зи­қиш, қобилиятни англаган мураббий ўғли олти ёшлигидаёқ у билан машғу­лот­лар­­ни бошлади. А. Ҳакимов 2014 йил Тур­кияда бўлиб ўтган халқаро мусобақада 3-ўринни, 2015 йил Хоразмда ўтказилган рес­публика турнирида 1-ўринни эгаллади. 2-БЎСМда олиб борилган машғулотлар, астойдил ҳаракат ва интилиш нуфузли му­собақаларда натижасини кўрсатмай қол­май­­ди, албатта. Жаҳон чемпионининг орзу­лари бир олам ҳали. — Артур Таймазов, Ихтиёр Наврўзовларга ҳавас қиламан, — дейди биз билан суҳ­батда А. Ҳакимов. — Уларга ўхшаб Ватани­миз байроғини баланд ҳилпирашига ҳисса қўшишни орзу қиламан. Машҳур курашчи бў­либ, ота-онам, устозларим ишончини оқ­лашга интиламан.  Ёш жаҳон чемпионига орзулари ушалиши йўлида куч, ғайрат, матонат ёр бўлсин, деб қоламиз.
Ўн ёшли жаҳон чемпиони!
Ёшларимизнинг спортда қўлга киритаётган медаллар шодаси кўпайиб бораётгани, турли нуфузли мусобақаларда мамлакатимиз мадҳияси баралла жаранглаши барчамиз учун қувончли ҳодисага айланган. Аҳамиятлиси, юртимизда болалар спортини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилгани сабаб, ғолиблар орасида ҳали мактаб ўқувчиси бўлганлари ҳам бор. Бу қўллаб-қувватлаш, ғамхўрликнинг самараси бўлмоқда. Ана шундай ёш спортчилардан бири Навоий шаҳридаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Абдулло Ҳакимов Россиянинг Оренбург шаҳрида бўлиб ўтган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритди.
Чем­пио­натда рес­публикамиз ша­ра­фи­ни ўн беш нафар ку­рашчи ҳимоя қилиб, бешта олтин, учта ку­муш, битта бронза медалларини қўл­га ки­ритишди. Улар орасида ўн ёшли Абдулло­нинг 26 килограмм вазн тоифасида барча ра­қиб­лари­ни ортда қолдириб, фахрли ға­лабага эриш­гани вилоятимиз аҳ­лига фахр, ғу­рур бағишлагани рост.
— Набирамнинг ғалабасини эши­­тиб, ўша кеч кўзимга уйқу кел­мади, — дейди унинг бо­­боси, "Хон­чар­боғ" МФЙ раиси Зиёдулло Юсу­пов. — Эрталаб маҳалламиз­даги­лар би­рин-кетин табриклай бош­лаш­ди. Ўн ёшли жа­­ҳон чем­пио­ни­нинг бобоси бўлиш завқи бош­қача бўлар­кан. Буларнинг барчаси мус­тақиллик, унинг ёш авлодга берган тенгсиз неъ­мати би­лан боғ­лиқ. Ҳали ўзбек ўғлон­лари яна кўп бор дунёни лол этишларига ишо­наман.   
Ёш чемпионнинг ютуғида мураббийи —  да­­даси Камол Исматовнинг хизмати катта. Тўнғич фарзандидаги курашга бўлган қи­зи­қиш, қобилиятни англаган мураббий ўғли олти ёшлигидаёқ у билан машғу­лот­лар­­ни бошлади. А. Ҳакимов 2014 йил Тур­кияда бўлиб ўтган халқаро мусобақада 3-ўринни, 2015 йил Хоразмда ўтказилган рес­публика турнирида 1-ўринни эгаллади. 2-БЎСМда олиб борилган машғулотлар, астойдил ҳаракат ва интилиш нуфузли му­собақаларда натижасини кўрсатмай қол­май­­ди, албатта. Жаҳон чемпионининг орзу­лари бир олам ҳали.
— Артур Таймазов, Ихтиёр Наврўзовларга ҳавас қиламан, — дейди биз билан суҳ­батда А. Ҳакимов. — Уларга ўхшаб Ватани­миз байроғини баланд ҳилпирашига ҳисса қўшишни орзу қиламан. Машҳур курашчи бў­либ, ота-онам, устозларим ишончини оқ­лашга интиламан. 
Ёш жаҳон чемпионига орзулари ушалиши йўлида куч, ғайрат, матонат ёр бўлсин, деб қоламиз.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера